Линклар

Бугун Россия президенти Владимир Путин Чеченистон можаросини фақат руслар ва чеченлар хал қилиши мумкинлигини айтди.


Бугун Осло шаҳрида Германия Канцлери Герхард Шрёдер билан учрашганидн кейин сўзлаган Путин Чеченистон можароси Россиянинг ички масаласи эканини айтди.
Ослода Путин билан биргаликда матбуот анжумани ўтказган Герхард Шрёдер Москва томонидан таклиф этилган “конституция жараёнини” назарда тутиб, Чеченистон муаммоси сиёсий йўл орқали хал этила бошланганини айтди. Шрёдер, Россиянинг терроризмга қарши олиб бораётган курашида Германия Россия тарафида туришини айтди.
Энди Владимир Путиннинг Норвегия лидерлари, жумладан, Бош вазир Кйелл Магне Бондевик билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG