Линклар

Бугун юзлаб афғон талабалари 11 ноябр куни кечқурун бир студент Кобулда полиция томонидан ўлдирилганига норозилик билдириб намойишга чиқдилар.


Афғон полицияси намойишни тарқатиб юбориш учун ҳавога ўқ узди ва сув сепадиган қуролни ишга солди.
Ахборот агентликлари тарқатган хабарига кўра, тахминан беш юз студент иштирокидаги ҳукумат идораси томон юришнинг олди олинганидан кейин полиция университет биносини ўраб олган.
Бугун эрталаб Ички ишлар вазири Тож Муҳаммад Вардак, душанба куни кечқурун тош отаётган тахминан 1.500 студентни тарқатиб юбориш учун полиция ва ҳарбий кучлар чақирилганида бир студент отиб ўлдирилганини маълум қилди. Асосан Афғонистондаги университетда таҳсил олаётган студентлар ётоқхонада озиқ-овқат, сув ва электр йўқлигидан шикоят қилганлар.
Афғонистондаги халқаро тинчликни сақловчи кучлар бу воқеаларга аралашмаган.
XS
SM
MD
LG