Линклар

Бугун Туркиядаги ҳукмрон “Адолат ва Тараққиëт” партиясининг лидери Режеп Тайип Эрдўған Италия бош вазири Силвио Берлускони билан музокаралар олиб бориш учун Римга келди.


Эрдўғанга кўра, агар келаси ойда ўтказиладиган Европа Иттифоқи саммитида Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги музокараларни бошлаш муддати белгиланмаса, Анқара ўзининг Европа Иттифоқига бўлган ишончини йўқотади.
Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича расмий вакили Хавиер Солана эртага Анқарада Эрдўған билан учрашади. Учрашувда Европа Иттифоқи ва НАТО орасидаги келишувни ниҳоясига етказиш ва иккига бўлинган Қибриз масаласи муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG