Линклар

Бугун Эрон адлия тизимининг алоқа бўлими тарқатган баëнотга кўра, ўтган ҳафтада олим Хошим Оғажорий Ислом динининг “принципларини” ҳақорат қилган, деган айб билан адолатли равишда ўлим жазосига ҳукм этилган.


Баëнотда, Оғажорийнинг “мусулмонлар уламоларнинг кўрсатмаларига кўр-кўрона риоя қиладиган маймунлар эмас”, -деган қарашлари кескин қораланди.
Олимга ўлим жазоси берилгани туфайли, талабалар бир неча кундан бери пойтахт Теҳронда ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари ўтказмоқдалар.
Қўшма Штатлар давлат департменти матбуот вакили Ричард Баучер, Оғажорийга ўлим жазоси берилгани - қабул қилинган халқаро нормаларга ҳилоф эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG