Линклар

logo-print

Президент Александр Лукашенко бошлиқ Белорус делегацияси Чехия Республикасига кириш учун виза ололмайди.


Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазири Сирил Свобода бугун баён қилди. Чехия радиосига берган интервьюсида Свобода, Лукашенконинг авторитар режимига жавобан расмий Прага унга виза бермаслигини таъкидлади. Белорус президенти Лукашенко келаси хафта Чехия пойтахти Прагада очиладиган НАТО саммитида иштирок этиш истагини билдирган эди. Бугун матбуот анжуманида чиқиш қилган Беларус ташқи ишлар вазири Михаил Хвостов агар Чехия Минск делегациясига виза беришдан бош тортса унинг мамлакати Прага билан дипломатик муносабатларини узишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG