Линклар

logo-print

Пайшанбага ўтар кечаси Исроил қўшинлари танклар ёрдамида Ғазо минтақасидаги Фаластин хавфсизлик ҳизматлари ва телевидениеси жойлашган ҳудудларга қайтадан киритилди.


"Хамас" Фаластин қуролли гуруҳи фаоллари, шунингдек уларнинг рахнамоси Шайх Ахмад Яссин ҳам ана шу ҳудудларда панох топгани таҳмин этилмоқда.
Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари олиб борган рейдлар давомида камида уч фаластинлик яраланди. Шунингдек, тўрт нафар фаластин фуқароси террорчиликда гумон этилиб хибсга олинди. Ҳозирча Исроил расмийлари бу маълумотлар ҳусусида тушунтириш беришдан бош тортмоқда.
Чоршанба куни Исроил қўшинлари ғарбий соҳилдаги Тулкарм ва Наблус шаҳарларида икки йирик амалиёт ўтказдилар. Амалиётлар давомида Тулкармдаги фаластин қочқинлари лагери бузиб ташланди. Наблусда эса 30 фаластинлик террор ҳаракатларида гумон этилиб хибсга олинди.
XS
SM
MD
LG