Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Ироқнинг БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларини қабул қилганини олқишлади.


АҚШ расмийларига кўра, Бағдоднинг резолюция шартларига бўй сунишдан бошқа иложи ҳам йўқ эди. АҚШ Давлат департаменти матбуот мулозими Ричард Баучер Ироқ эндиликда ўз сўзини амалий ҳаракатлар билан тасдиқлаши кераклигини баён қилди.
Британия расмийлари эса, Бағдод ўзининг таъқиқланган қуроллар ишлаб чиқариш дастурлари борасида тўлиқ маълумотни тақдим этиши лозимлигини айтишмоқда.
Москва расмийлари фикрича, халқаро ҳарбий инспекторлар гуруҳи Ироқда текширув ишларини дарҳол бошлаши керак. БМТ гуруҳининг Бағдодга етиб келиши Душанба кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG