Линклар

logo-print

Белоруссия президенти Александр Лукашенко ва республика олий раҳбариятининг барча аъзоларига Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш таъқиқланади.


Бу чора Лукашенконинг қонунларни ҳамда демократик принципларни менсимаганлигидан норозилик тариқасида қўлланилмоқда.

Европа комиссияси вакилининг бугун Брюсселдан хабар беришича, мазкур масала бўйича қарор Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг келаси ҳафта бошида бўлиб ўтадиган йиғилишида қабул қилинади.

Бугун Чехия ташқи ишлар вазири Цирил Свобода Лукашенкога Чехияга кириш визаси бермаслик тўғрисидаги қарор узил-кесил қабул қилинганлиги тўғрисида хабар қилди. Белоруссия президенти келаси ҳафтада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида иштирок этиш учун Прагага келмоқчи эди.
XS
SM
MD
LG