Линклар

Бағдоднинг халқаро ҳарбий инспекторлар фаолиятига халал бериши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракати БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бажармаслик, деб баҳоланади, деб баёнот берди БМТнинг Ироқни қуролсизлантириш бўйича комиссияси етакчиси Ханс Бликс.


Унинг сўзларига кўра, текшириладиган объектга киришнинг икки соатга кечиктирилиши резолюция талабларини бузиш ҳисобланади.

Ҳарбий экспертлар олдида 700та объектни текшириб чиқиш вазифаси турибди. Текширувчиларнинг илк гуруҳлари Бағдодга душанба куни етиб келадилар. Уларга Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқариш бўйича барча ҳужжатлари 8 декабргача тақдим этилиши лозим. Ироқ ҳарбий объектларини кенгмиқёсли текшириш ишлари 23 декабрь куни бошланади.
XS
SM
MD
LG