Линклар

Президент Жорж Буш Ироқни қуролсизлантириш мақсадида унга қарши ҳарбий амалиётлар бошлаб юборган тақдирда, террористик хужумлар қилиниши эҳтимолидан АҚШ ташвишланмоқда.


АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелднинг пайшанба кунги баёнотига кўра, Ироқнинг америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши кимёвий қуролдан фойдаланиши хавфи бор.
Рамсфелд яна бир бор Саддам Ҳусайннинг Ироқ оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқармаяпти, деган даъволарини рад этди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироқда ҳарбий текширувлар ўтказиш тўғрисидаги янги резолюцияси талабларини Бағдод чоршанба куни қабул қилди.
Бироқ, пайшанба куни, Оқ уй вакили Скотт Маклеллан, Саддам Ҳусайн айтган сўзларини, амалда бажариб, исботлаши лозим, деди.
XS
SM
MD
LG