Линклар

АҚШ, Япония, Жанубий Корея ҳамда Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга бу мамлакат ўзининг ядровий қурол яратиш дастуридан тўла воз кечмагунича ёнилғи етказишни шу йилнинг декабридан эътиборан тўхтатади.


Мазкур қарор жумага ўтар кечаси Корея ярим ороли энергетика тараққиёти ташкилотининг Нью Йоркда бўлиб ўтган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Ташкилот аъзолари 1994 йилги келишувни қайта кўриб чиқдилар. Ўша келишувга кўра, Шимолий Корея ядровий дастур бўйича ишларини тўхтатиб турадиган, бунинг эвазига эса, йилига ярим миллион тоннагача ёнилғи олиб турадиган бўлган эди.
Октябрь ойида Пхеньян бойитилган уран ишлаб чиқаришни давом эттираётганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG