Линклар

Хитой Коммунистик партиясининг бугун якунига етган пленумида партия Марказий қўмитаси бош котибилигига Ху Цзинтао сайланди.


Ёши 59га чиққан Ху Цзинтао Хитой Компартияси лидерларининг "тўртинчи авлоди" вакилидир.

Партия собиқ бош котиби Цзянь Цземинь зиммасида Хитой Коммунистик партияси Ҳарбий қўмитасини бошқариш вазифаси сақланиб қолди. Шундай қилиб, Цзянь Цземинь бундан буён ҳам дунёдаги энг йирик армияга раҳбарлик қилаверади.

Пекинда бўлиб ўтган тантанали маросим чоғида маҳаллий ва хорижий журналистларга Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюроси доимий қўмитасининг янги таркиби таништирилди. Доимий қўмитада етти аъзо бўлар эди, бундан буён қўмита таркибида 9 киши бўлади.
XS
SM
MD
LG