Линклар

Жаҳондаги 25 мамлакатнинг савдо вазирлари ривожланаётган мамлакатларни арзон дори-дармонлар билан таъминлаш тўғрисида Сиднейда келишиб олдилар.


Сўз биринчи навбатда ОИТС, безгак ва силга қарши дорилар устида бормоқда.

Келишувга кўра, ривожланаётган мамлакатлар дориларни ғарб патентлари асосида ўзлари ишлаб чиқаришлари ҳамда дори-дармонга эҳтиёжи кучли бўлган минтақаларга юборишлари мумкин.

Бу ҳақдаги қарор Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар вакилларининг учрашувида қабул қилинди ва у ташкилотнинг шу йил охирида бўлиб ўтадиган Жаҳон анжуманида тасдиқланиши керак.
XS
SM
MD
LG