Линклар

Туркманистон матбуотидаги хабарларга кўра, президент Сапармурот Ниёзов бош вазир муовини ва қишлоқ хўжалиги вазирини пахта ҳосили кам бўлгани сабабли ишдан бўшатган.


“Нейтральний Туркменистан” газетаси бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Ражап Сапаров ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Рустам Ортиқовлар билан биргаликда тўрт вилоят ҳокими ҳам ишдан бўшатилгани ҳақда хабар берди.
Сапармурот Ниёзов бундай қарорни бу йилги пахта ҳосили 500 минг тоннага тенг бўлгани, яъни давлат режасининг бор-йўғи 25 фоизини ташкил этгани маълум бўлганидан сўнг қабул қилган.
Мутахассисларнинг фикрича, пахта ҳосилининг кам бўлганига баҳорги ёмғирлар сабаб бўлган. Бироқ, Ниёзов бунинг сабаблари ҳақида гапирар экан, “марказ ва вилоятлар ҳокимларида на масъулият, на профессионализм, на билим, на виждон бор”, деб айтди.
XS
SM
MD
LG