Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов келаси референдумда Чеченистоннинг янги конституцияси қабул қилинишига умид билдирди.


Бундай баёнотни у кеча Парижда, Франция ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен билан учрашувидан сўнг қилди.
“Конституция қабул қилинган тақдирда, сайловлар ўтказилиши мумкин, бу эса бошқа муаммоларни ҳал этиш учун қонуний асос яратади”, - деди Игор Иванов.
Россия президенти Владимир Путин шу ҳафта бошида Кремл можаронинг сиёсий йўл билан ҳал этилишига қарши эмас, деб таъкидлаган эди.
Янги конституция лойиҳаси Кремл томонидан тақдим этилган бўлиб, унга кўра, Чеченистон – Россиянинг бир қисми, деб белгиланади. Кремл расмийлари конституция қабул қилинса, бу Чеченистонда президентлик сайловларининг ўтказилиши ва шундай қилиб, вазиятнинг нормаллашишига имкон беради, деб ҳисоблашмоқда.
Россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Олег Миронов эса Чеченистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий тарзда поймол этилиши давом этаётган даврда референдум ўтказиш нотўғри, деб фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG