Линклар

Покистонда сўнгги уч йилда биринчи бор сайланган парламентни ким бошқариши ҳамон номаълум.


Бугунги йиғилиш натижасида ҳам на етакчи фракция тузилди, на парламентдаги бош лавозимларни эгаллайдиган одамлар аниқланди.
Президент Первез Мушарраф тарафдори бўлмиш Покистон мусулмон лигаси парламент ўринларининг аксариятини эгаллаш ҳуқуқини қўлга киритган. Бироқ, у сайловлар натижасида иккинчи ўрин эгаллаган, етакчиси собиқ бош вазир Беназир Бхутто бўлган Покистон халқ партияси билан парламент ўринларини қандай тақсимлаш борасида муросага кела олмаяпти.
Ҳар иккала партия ҳам бошқа – кичикроқ - партиялар билан коалиция тузишда ожизлик намойиш қилаётир.
Айни вақтда Мушарраф келаси 5 йил давомида мамлакат президенти бўлиш учун бугун қасамёдга келтирилди. У Покистоннинг куни кеча қабул қилинган янги конституциясида қасам ичди.
XS
SM
MD
LG