Линклар

logo-print

Туркия президенти Аҳмет Неждет Сезер Абдулла Гулни бош вазир қилиб тайинлади ва ундан янги ҳукумат тузишни сўради.


Абдулла Гул – иқтисодчи. У аъзо бўлган АК - Адолат ва тараққиёт партияси шу ойнинг бошида бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб чиққан эди. АК партияси раҳбари, Истамбулнинг собиқ ҳокими Режеп Таййип Эрдоган 90-йилларда динлараро нафрат уйғотишда айблангани сабабли ҳукуматда юқори лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Абдулла Гул кеча мухбирлар билан учрашуви чоғида унинг раҳбарлигидаги ҳукумат Туркиянинг Ғарб билан алоқаларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG