Линклар

Исроил қўшинлари Иорданнинг ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳрида кечаги ҳодисалар сабабчилари, деб гумон қилинаётган ҳарбийларни қўлга туширганлар.


Эслатиб ўтаман, кеча бир гуруҳ қуролланган фаластинликлар Хевронда камида 12 исроилликни отиб ўлдирганлар ва 15 кишини яралаганлар. Отишма чоғида икки фаластинлик ҳам ўлдирилган.
Ҳудуддаги вазият кескинлашар экан, бугун Женин шаҳрида исроиллик аскарлар “Исломий жиҳод” гуруҳининг бир аъзосини отиб ўлдирдилар. Ушбу гуруҳ кечаги ҳужумни уюштирганлигини тан олган эди.
Наблус шаҳрида эса Исроил армиясига қарашли танк бир уйни бузган ва фаластинлик аёлни босиб кетган.
XS
SM
MD
LG