Линклар

logo-print

АҚШ ва Британияга қарашли ҳарбий учқичлар ўтган кеча Ироқ жанубидаги мудофаа иншоатларини бомбардимон қилдилар.


АҚШ марказий қўмондонлигининг билдиришича, Ироқ қўшинлари “учиш таъқиқланган ҳудуд”ни назорат қилаётган учқичларга қарши артиллериядан ўт очганлар. Америкалик ва британиялик ҳарбийлар эса бунга жавоб беришга мажбур бўлганлар.
Бу чоршанба куни Ироқ раҳбарияти БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини қабул қилишини билдирганидан буён биринчи ҳужумдир.
АҚШ Мудофаа котиби Доналд Рамсфелд “агар ироқликлар “учиш таъқиқланган ҳудуд”да учқичларни уриб туширишга қаратилган ҳаракатларини давом эттирсалар, бу янги қабул қилинган резолюциянинг бузилиши, деб баҳоланади”, - деб айтди, лекин бунга тушунтириш бермади.
Ироқ 1991 йилдаги Форс кўрфази уруши натижаси бўлмиш “учиш таъқиқланган ҳудуд”ни тан олмаган. АҚШ ва Британия эса ҳудуд минтақадаги курдлар ва шия мусулмонларини Ироқ ҳужумларидан ҳимоя қилади, деб таъкидлаган эдилар.
XS
SM
MD
LG