Линклар

БМТнинг қурол-аслаҳа бўйича инспекцияси раҳбари Ханс Бликс Ироқ расмийларини инспекторлар билан ҳамкорлик қилишга даъват этди.


Айни вақтда у “инспекторлар фаолиятига тўсқинлик қилишга қаратилган уринишлар жудда жиддий масала бўлади”, деб, бироқ, бундай уринишлар резолюциянинг бузилганлигини англатиши-англатмаслигини айтмади.
Бағдоднинг инспекторлар орасида жосуслар бўлиши мумкин, деган тахминига муносабат билдирар экан, Бликс буни аниқ билмаслиги, бироқ инспекция таркибига жосус киритилгани маълум бўлса, у одам ўша заҳотиёқ инспекторлар гуруҳидан чиқариб юборилишини таъкидлади.
Бундай баёнотларни Ханс Бликс бугун Парижда қилди. Париждан унинг Қибрисга, душанба куни эса инспекторлар гуруҳи билан биргаликда Бағдодга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG