Линклар

Украина президенти Леонид Кучма 21-22 ноябр кунлари Прагада ўтадиган НАТО саммитида иштирок этиш ниятида.


Бу ҳақда Украина президентининг матбуот вакили маълум қилди. Аммо, НАТО расмий вакилига кўра, Украинанинг Ироққа мураккаб радар тизимларини сотгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг Кучманинг саммитда иштирок этиши ўринсиз. Бугун Украина президенти Хитой пойтахти Пекинга келди. Ўзининг хориж сафари олдидан Кучма бош вазир Анатолий Кинох бошлиқ Украина ҳукуматини истэъфога чиқариб, бош вазир курсисига Донецк области губернатори Виктор Януковични тавсия этди. Эндиликда унинг номзоди Украина олий радаси тасдиғидан ўтиши керак.
XS
SM
MD
LG