Линклар

logo-print

Эрон рухонийлари етакчиси Аятулло Али Хумайний таниқли олим, ислоҳотлар тарафдори Хошим Агажарига белгиланган ўлим жазиси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.


Эрон парламенти спикери Мехди Карубига кўра Хумайни бу қарорни университет профессорлари талабига биноан қабул қилган. Сўнгги кунлар мобайнида Эронда Хошим Агажарининг қатл этилишига қарши бир қатор норозилик намойишлар бўлиб ўтди. Ўтган шанба Теҳрон университетининг 500га яқин талабаси университет профессори, ислохотлар тарафдори бўлган Хошим Агажарига белгиланган ўлим жазоси бекор қилинишини талаб қилиб чиқишганди.
XS
SM
MD
LG