Линклар

Қирғизистон пойтахтида қўлга олинган 129 намойишчи бугун эрталаб қўйиб юборилди.


Маълумотларга кўра Қирғиз мухолифати Қурултой чақириб, президент Аскар Акаевни истъфога чиқариш масаласини кўтаришга уринган. Аксарияти жанубий вилоятлардан бўлган намойишчилар беш кишининг ўлимига сабаб бўлган март ойидаги Ахси воқеаларида қўли бор амалдорлар жавобгарликка тортилишини, мухолифат лидери Феликс Кулов қамоқдан озод этилишини ва парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқидан махрум этилган Усен Сидиқов иши қайта кўриб чиқилишини талаб этиб юриш қилишган эди. Аммо Бишкекнинг Ленин тумани суди бугун Усен Сиддиков ишини кўриб чиқишни бошлади. Қирғизистон собиқ бош вазири ўринбосари Сиддиковга ноқонуний намойишларни ташкил этганлик айби қўйилмоқда.
XS
SM
MD
LG