Линклар

logo-print

Грозний шаҳри яқинидаги Чеченовул қишлоғи четида Россия милицияси махсус отряди билан бўлган отишма пайтида беш чечен жангчиси нобуд бўлди.


Ўлганлардан уч нафарининг шахси аниқланди. Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, улардан бири Чеченовулнинг, иккинчиси қўшни Гикало овулининг амирлари бўлган. Ўлдирилган жангчилар ёнидан қурол, кўчма радиостанция, қўлбола портловчи мослама топилган.

Чеченистоннинг Шали туманидаги Ағишти овули атрофида бугун эрталаб бир неча портлаш юз берди. Овулдаги мактабнинг ойналари тўкилиб тушди. Ҳодиса рўй берган жойда сапёрлар ва тергов гуруҳи ишламоқда.
XS
SM
MD
LG