Линклар

БМТ экспертлари гуруҳи бошлиғи Ханс Бликс Ироқ ҳарбий объектларининг текширилиши урушнинг олдини олиш имконини яратади, деди.


Бугун Бағдодга етиб келган Бликс, текширувлар шундай ўтказилиши лозимки, уларнинг натижалари жаҳон ҳамжамиятини тўла қаноатлантирсин, бу "Бағдод манфаатларига ҳам, бутун дунё манфаатларига ҳам хизмат қиладиган ишдир", деди.

БМТ назоратчиларининг биринчи гуруҳи оммавий қирғин қуроллари сақланиши мумкин бўлган жойларда текшириш ишларини ўтказиш учун тайёргарлик кўриш билан шуғулланади.
Расмий Бағдод Ироқда оммавий қирғин қуроллари йўқ, деб келмоқда.
XS
SM
MD
LG