Линклар

logo-print

Сербия президентлигига 8 декабрь куни ўтказиладиган такрорий сайловларда Югославия президенти Воислав Коштуница икки ашаддий миллатчи Воислав Шешел ва Борислав Пелевичлар билан курашга тушади.


Коштуница октябрда бўлиб ўтган сайловларда кўпчилик овозни олган эди. Бироқ, овоз бериш жойларига сайловчиларнинг оз келганлиги сабабли сайлов натижалари бекор қилинган эди.

Сербия парламенти сайловлар тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритди. Эндиликда қанча сайловчи қатнашишидан қатий назар сайловларнинг иккинчи босқичи натижаси қонуний ҳисобланаверади.
XS
SM
MD
LG