Линклар

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореянинг ядровий қуроли борлиги тўғрисида бу мамлакат радиоси томонидан кеча тарқатилган баёнотни таҳлил қилмоқда.


Радио ёйинлаган баёнот Шимолий Кореянинг расмий вакиллари томонидан ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Вашингтонга кўра, шу йил октябрида Шимолий Корея дипломатлари АҚШ вакиллари билан ўтказган сўзлашувларида Пхеньяннинг ядровий қуролга эга эканлигини тан олгандилар. АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелдга кўра, Шимолий Кореянинг бир нечта атом бомбаси бўлиши мумкин.

АҚШ, Япония, Жанубий Корея ва Европа Иттифоқи агар ядровий дастур бўйича ишларни тўхтатмаса, Пхеньянга ёрдам беришни тўхтатиб қўймоқчилар.
XS
SM
MD
LG