Линклар

БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари раҳбарлари Ироқ расмийлари билан Ироқдаги оммавий қирғин қуролларини қидириб топиш ишларини қайтадан бошлаш хусусида музокараларни давом эттирмоқдалар.


Айни пайтда, инспекторлар бундан тўрт йил олдин ташлаб кетган ўз идораларини кўздан кечирмоқдалар.
БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликснинг бугун Ироқ Ташқи ишлар вазири Нажи Сабри билан учрашиши режалаштирилган. Бликс кеча Бағдодга келганидан бери президент Саддам Ҳусайннинг маслаҳатчиси генерал Амир ал Саади билан бугун иккинчи маротаба учрашиши кутилмоқда.
Ҳозир Европа Иттифоқининг президентлик вазифасини бажараётган Дания Ташқи ишлар вазири Пер Стиг Мёллер Ироқни БМТ инспекторлари билан дарҳол, шартсиз ҳамкорлик қилишга чақирди.
Бугун Приштина шаҳрида сўзлаган БМТ Бош котиби Коффи Аннан, Ироқдаги учиш таъқиқланган зонада Ироқ кучларининг АҚШ ва Британияга қарашли жанговар учқичларини ўққа тутаётгани БМТ Хавфсизлик кенгашида Ироқ бўйича қабул қилинган резолюцияни бузиш эмас, деди.
XS
SM
MD
LG