Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш НАТО саммитида қатнашиш учун Прагага келишидан бир неча соат олдин Чехия полицияси поезд изидан кичкина бомба топди.


Прага ташқарисида поезд изини текшириб юрган ишчилар из остига ярим кўмилган бутилкани топдилар.
Полиция матбуот вакили, у портловчи модда эканини, мутахассислар уни зарарсизлантирганларини ва текшириш учун олиб кетганларини айтиб, воқеа ҳақида қўшимча маълумот бермади.
НАТОга қарши уюштириладиган намойишларда минглаб кишилар қатнашиши кутилаётгани сабабли Прага шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
НАТО саммити давомида Чехия ва АҚШнинг жанговор учқичлари биргаликда Прага осмони хавфсизлигини таъминлайди. Уларга Британиянинг ёқилғи қуядиган танкер учқичи ҳам қўшилади.
XS
SM
MD
LG