Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш пайшанба ва жума кунлари бўладиган НАТО саммитида қатнашиш учун бугун Вашингтондан Прага шаҳрига жўнаб кетди.


Бугун тунда Бушнинг Чехия пойтахтига етиб келиши кутилмоқда. НАТО саммитида унга аъзо бўлган 19 давлат лидерлари иштирок этади. Шунингдек, саммитда еттита собиқ социалистик давлатга Иттифоққа аъзо бўлиш ҳақида таклиф берилиши кутилмоқда.
Душунба куни Оқ Уйда Озод Европа Озодлик радиосига эксклюзив интервью берган президент Буш, Россия НАТО кенгайишидан қўрқмаслиги кераклигини айтди.
Европага сафари чоғида АҚШ президенти Жорж Буш Россия, Литва ва Руминияга ҳам боради.
XS
SM
MD
LG