Линклар

ЖИЗЗАХДА ЯНГИ РАДИО ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Жиззахда илк бор мустақил FM радио канали ташкил этилди. Вилоят телерадиокомпанияси директори муовини Эркин Шермановнинг Озодлик мухбирига айтишича, гарчи «Тасанно» дея ном олган янги радиостанция вилоят телерадиокомпанияси кошида очилган булса-да, у мустакил тарзда фаолият олиб боради. Давлат бюджетидан «Тасанно» радиосистанцияси учун пул ажратилмайди.
Маълумотларга кўра," Тасанно" радиостанцияси марказий радио назаридан четда колган мавзуларни ëритиб боради. Хозирча «Тасанно» эшиттиришлари саккиз соат давомида узатилиб борилмокда. Келажакда радио эшиттиришларини 24 соатга кенгайтириш режалаштирилмокда.
Жиззах вилоят телерадиокомпанияси директори муовини Эркин Шермановнинг айтишича, «Тасанно» ахборот етказиб бериш билан бирга маҳаллий аҳолининг кундалик хаёти, вилоятда мавжуд муаммолар хакида хам эшиттиришлар тайëрлаб боради.
XS
SM
MD
LG