Линклар

Америка Қўшма Штатлари президенти Жорж Буш, шу ҳафтада Прагада бўлиб ўтадиган НАТО саммити қуролсизлантириш бўйича Ироққа қўшимча босим ўтказишига умид билдирди.


Саммит олдидан, Чехия Президенти Вацлав Хавел билан учрашуви чоғида сўзлаган президент Бушнинг айтишича, Ироқ масаласида уруш сўнгги чорадир. Шунингдек, Буш, БМТнинг Ироқни қуролсизлантириш инспекцияси фаолиятига Саддам Ҳусайннинг рози бўлишига умид билдирди. Акс ҳолда, унинг ëмон оқибатларга юзма-юз келиши муқаррарлигини ҳам қайд этиб ўтди. Бушнинг таъкидлашича, агарда АҚШ Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қиладиган бўлса, у ўз иттифоқчилари билан маслаҳатлашади.
Хавел Бушнинг сўзларига қўшилишини ва масалани тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдори эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG