Линклар

Америка Қўшма Штатлари президенти Жорж Бушнинг айтишича, шу ҳафтада собиқ коммунистик мамлакатлардан 7 тасининг расмий равишда НАТОга даъват қилиниши, Иттифоқни кучайтириши ва унинг терроризмга қарши курашда имкониятини кенгайтириши мумкин.


"Мен НАТОга қўшиладиган мамлакатлар ғоясини яхши қабул қиламан. Уларга тарих ҳар қандай соҳада озодликни ҳимоя қилиш зарурлигини ўргатди. Мазкур мамлакатларнинг НАТОга қўшилиши, бизнинг иттифоқимизни кучайтиради. Бу мамлакатларнинг ташкилотга кириши бизга нафақат тинчлик соҳасида ҳарбий ëрдам беради, балки бу муҳим иттифоққа руҳ бағишлайди",- деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG