Линклар

БМТнинг қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи агентлиги бугун расмий Астанадан чечен қочқинларига Қозоғистон ҳудудида қолишга рухсат этишни сўради.


БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича комиссари ўзининг Қозоғистон расмийларига йўллаган баёнотида чеченларга қочқинлар мақоми берилиши кераклиги ҳамда улар тегишли ёрдам билан таъминланишлари лозимлигини айтган.
300 чечен яқинда Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб, республикада яшаш имконини беришни сўраган эди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев чечен қочқинлари масаласи Россиянинг ички иши, деб таъкидламоқда.
Қозоғистон БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича комиссарлиги билан чеченларга ватанларидаги вазият барқарорлашмагунича Қозоғистон ҳудудида қолишни рухсат этадиган шартнома имзолаган эди. Бироқ, сўнгги вақтда Астана расмийлари чеченларга қочқинлар мақомини беришдан бош тормоқдалар, бу эса чеченларни Қозоғистонда яшаш ҳуқуқидан маҳрум этмоқда.
XS
SM
MD
LG