Линклар

Қирғизистон парламентининг қуйи палатаси бугун ҳукуматга мухолиф бўлган “Эркин Қирғизистон” демократик партияси депутатини республиканинг биринчи омбудсмани этиб сайлади.


Турсунбой Бакир Ўғли мухолифат фракциялари томонидан таклиф этилган беш номзоддан бири. Олтинчи номзод - Собиқ афғон аскарлари партияси аъзоси Асел Мамбеталиева – сайловларнинг иккинчи босқичига ўтишга муваффақ бўлган яна бир депутатдир. У Турсунбой Бакир Ўғлининг асосий рақиби бўлди.
Омбудсман лавозимига номзод сифатида, шунингдек, Қирғизистон инсон ҳуқуқлари ҳаракати етакчиси Турсунбек Акун ҳам таклиф этилган эди. Ҳозирги вақтда у қамоқда озодликдан ўн кунлик муддатга маҳрум этилиш жазосини ўтамоқда. Суд уни шанба кунги норозилик намойишларини ташкил этганликда айбдор, деб топган. Шу сабабдан Акун бугунги сайловларда иштирок эта олмади.
XS
SM
MD
LG