Линклар

Бугун Ўзбекистон суди “Свидетели Иегови” сектасига мансуб Марат Мударисовни озод этиш ҳақида ҳукм чиқарди.


Мударисов адвокатининг маълум қилишича, бугун судга чақиртирилган ҳимоячиларга уларнинг Мударисовни озод этиш ҳақидаги сўровлари қондирилгани айтилган. Ҳукм эртага бажарилиши мумкин.
Мударисов динлараро нафрат уйғотиш, рўйхатга олинмаган диний ташкилотга аъзо бўлиш ва ўзбеклар шаънига доғ туширувчи ғояларни тарқатишда айбланиб, июл ойида ҳибсга олинган эди. Айбловчилар далил сифатида Мударисов уйида топилгани айтилаётган бир варақани тақдим этганлар. Унда “Инжил Қуръондан устун” қабилидаги фикрлар билдирилган. Мударисов эса варақа унинг уйига ташлаб кетилганини таъкидлаган.
Мударисов адвокатларидан бири, канадалик ҳуқуқшунос айбловлар халқаро ҳуқуқ тамойилларига зидлигини айтар экан, “Ўзбекистон конституциясига кўра, фуқаролар диний эркинликка эгалар ва ҳукумат бу эркинликни кафолатлаши керак”, деган.
XS
SM
MD
LG