Линклар

logo-print

Покистон парламенти президент Первез Мушарраф тарафдорини бош вазир этиб тайинлади.


1999 йилда генерал Мушарраф Покистонда давлат тўнтаруви уюштирган ва натижада ҳарбийлар ҳокимиятга келганларидан буён бу ҳарбий бўлмаган биринчи одамнинг бош вазир этиб тайинланишидир.
Покистон Мусулмон лигаси аъзоси Мир Зафарулло Хон Жамолий 328 овоздан 172 тасини олишга муваффақ бўлди. Унинг рақиблари - Исломий альянс ва собиқ бош вазир Беназир Бхутто бошчилигидаги Либерал партия номзодлари бўлди.
Мусулмон лигаси конституцияга президент Мушарраф томонидан таклиф этилган ўзгартиришлар киритиш ғоясини қўллаб-қувватлаган эди. Ўзгартиришлар Мушаррафга парламентни тарқатиш ҳуқуқи ҳамда ҳарбийларни Миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари этиб тайинлаш имконини берди.
Мушарраф ўзининг кечаги баёнотида мамлакатда демократияни тиклаш ҳақдаги ваъдасини бажарганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG