Линклар

Украина парламенти бугун президент Леонид Кучма бош вазир лавозимига таклиф этган номзодни тасдиқлади.


Виктор Янукович 450 ўринлик парламентда 234 овозни олишга муваффақ бўлди.
Донецк вилояти ҳокими Янукович номзоди Кучма томонидан ўтган шанба, президент ҳукуматни тарқатиб юборганидан сўнг таклиф этилган эди. Кучма бош вазир Анатолий Кинахни Украинадаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашишига сабабчи бўлганликда айблаб, ишдан олган ва ҳукуматни тарқатган.
Янукович Украинанинг ички можароларга ботган сиёсатини барқарорлаштириш ниятида эканини билдирди. У, шунингдек, Украинанинг иқтисодий сиёсатини ўзгартириш, бунинг учун эса бюджетнинг ҳозирги таназзулига сабабчи бўлган расмийларни ишдан олиш кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG