Линклар

Бугун Ғазо минтақаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида юз берган тўқнашувларда бир неча киши нобуд бўлди.


Ўлдирилганлар орасида исроиллик бир аскар ва Ирландия фуқароси бўлган БМТ ходими бор.
Кеча Қуддусда содир этилган ва 11 исроилликнинг ўлимига сабаб бўлган террористик ҳуружларга жавоб тариқасида Исроил ҳарбийлари бугун Фаластин ҳудудларида кенг миқёсли амалиётлар ўтказаяптилар.
Ҳарбийлар танклар ёрдамида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Байтулҳамга кириб, шаҳар атрофидаги қочқинлар лагерини қуршовга олдилар.
Ғазо минтақасидаги яҳудийлар яшайдиган Нецарим шаҳарчаси яқинида Исроилга қарашли танк Фаластин полициячиларини ўққа тутди. Бир фаластинлик ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG