Линклар

Россия расмийларининг маълум қилишларича, ҳукумат Россиянинг энг машҳур ароқларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини қайтариб олди ва бу соҳада давлат назоратини кучайтириш ниятида эканини билдирди.


Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Гордеев буни кеча маълум қилди. Унинг айтишича, қарорнинг қабул қилинишидан мақсад – Россияда фақат юқори сифатли ароқнинг ишлаб чиқарилишидир. Россияда одамларнинг ароқ ичиб, заҳарланган ҳоллари кўп учрайди. Ҳукумат бу муаммони ҳал этажагини таъкидламоқда.
Ароқнинг қарийб 40 турига янги эга этиб тайинланган “Союзплодоимпорт” компанияси йилига 200 миллион литр ароқ ишлаб чиқариш, ундан 30 миллионини экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Машҳур “Столичная” ҳамда “Московская” ароқларининг экпорти яқинда тўхтатилади.
Ароқ ишлаб чиқарувчи саноат 1991 йилда Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг хусусийлаштирилган эди. Ҳукумат эса яқинда “хусусийлаштирилиш ноқонуний бўлган”, деб таъкидлай бошлаган эди. Мана эндиликда саноат яна давлат тасарруфига ўтказилди.
XS
SM
MD
LG