Линклар

logo-print

Бугун Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Улар июн ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган саммитда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар. Айни вақтда расмийлар Афғонистондан келаётган гиёҳванд моддаларни тўхтатишга қаратилган муштарак курашни кучайтиришга келишиб олдилар. Буни учрашувдан сўнг журналистлар билан учрашган Россия ташқи ишлар вазири Игор Иванов маълум қилди.
Учрашув якунида қабул қилинган баёнотда эса Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган гиёҳванд моддалар ҳажми тобора кўпаяётгани юзасидан “жиддий хавотир” билдирилган.
Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг учрашуви чоғида, шунингдек, ташкилот бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги таъкидлаб ўтилди.
XS
SM
MD
LG