Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш бугун Литва ва Руминияга борди.


Литва пойтаҳти Вильнюсда Буш уч Болтиқ бўйи давлати халқларига мурожаат қилиб, уларни НАТО ташкилотига қўшилганлари билан қутлади ва НАТО уларни ҳимоя қилажагини таъкидлади.
Ундан олдин эса Жорж Буш куни кеча НАТОга қўшилган Литва, Латвия ва Эстония президентлари билан учрашган, Литва раҳбари Валдас Адамкусдан мамлакатнинг энг юксак мукофотини қабул қилган эди.
Литвадан Руминияга борган Жорж Буш пойтаҳт Бухарестдаги Инқилоб майдонида минглаб руминияликларга мурожаат қилиб, Руминиянинг НАТОдаги иштироки “ташкилот маънавиятини оширади”, деб айтди. 1989 йилда ушбу майдонда Руминия инқилоби бошланган, натижада коммунист раҳбар Николае Чаушеску ҳокимиятдан ағдарилган эди.
Литва, Латвия, Эстония, Руминия, Словакия, Словения ва Болгариялар 21-22 ноябр кунлари Прагада бўлиб ўтган саммитда НАТО ташкилотига расман таклиф этилдилар.
XS
SM
MD
LG