Линклар

logo-print

Жорж Бушнинг Литва сафари

  • Абдулла Искандар

Америка Қўшма штатлари президенти ўзининг шарқий европадаги сафаридан мамнун бўлган бўлса ажаб эмас,зотан Вилнюс ва Бухарестнинг марказий майдонларида ўнминглаб намойишчилар Буш ва Нато шаънига ҳамду санолар билдиришди.

Литва тариҳида Вилнюс шаҳрига ташриф буюрган энг биринчи Америка президенти Жорж Буш Ратуша майдонида маруза қилар экан, майдон олқишлардан ларзага келди.
"Америка Қўшма Штатлари Литва мустақиллигини доимо эътироф қилиб келган.Мен сизни Мюнҳен ëки Ялтадаги каби келишувларнинг қайта содир бўлмаслигига ишонтираман.Кимки Литва душмани бўлса у Американинг ҳам душманидир."
Деб гапирди Жорж Буш.
НАТОнинг катта оиласига кираëтган Болтиқ бўйи давлатларини муборакбод қилган Буш терроризм мағлубияти муқаррар эканини таъкидлади.

"Коммунизм ва Нацизмнинг оëғи осмондан келгани каби, ҳалқаро терроризм мағлубияти ҳам муқаррардир."

Жорж Буш йигирманчи асрда Советлар ва Германия тарафидан ишғол қилинган минтақа тариҳига тўҳталар экан,- "Бундан буëн Литва Латвия ва Эстония мустақиллик курашида ëлғиз бўлмайдилар." Дея таъкидлади.
Мустабид режимлар тарафидан ўрнатилган чегараларнинг Прага саммитида бекор қилинганига эътибор қаратган Буш 2004 йилдан бошлаб Болтиқ бўйидаги собиқ совет республикалари ва Руминия, Болгария, Словакия ҳамда Словениянинг шимолий атлантика иттифоқига қабул қилинишини эълон қилди. Литва Президенти Валдас Адамкус Жорж Бушга Литванинг энг юксак унвони Буюк Витаутас орденини топширар экан Америка Литва муносабатлари самимий ва абадий эканини такидлади.
"Биз Америка Литва муносабатларидаги самимийлик Конгресдаги дўстларимизнинг бизга бўлган эҳтироми туфайли янада кучайганини сезмоқдамиз". деди Адамкус. Совет иттифоқи парчаланишида илк ҳалқа бўлган Литва ва айниқса Бoлтиқ бўйи мустақиллик ҳаракатларининг бешиги бўлган Вилнюс шаҳрининг Америка президенти тарафидан зиëрат учун танланиши бежиз эмас Литва озодлик учун курашнинг ўзига ҳос тимсоли эканлигини америка тарафи ҳар қадамда урғулади. Литва Президенти Жорж Бушни кузатаëтиб, бу ташриф мамлакатнинг навқирон демократияси учун жуда муҳим эканлигига этибор қаратди.
Болтиқ бўйидаги Эстония Латвия ва Литва президентлари Америка Қўшма штатларининг Ироқ мужодаласида қўллаб қувватлаяжакларини билдирдилар. Ана шундан кейин АҚШ раҳбари Руминияга ҳам қисқача ташриф қилди. Буҳарестда Жорж Бушга Руминиянинг олий мукофотини топширар экан, Ион Илиеско АҚШнинг ҳалқаро терроризм борасидаги курашида ўз мамлакати елкама елка туришга тайëрлигини билдирди. Буҳарестдаги марказий майдонда чиқиш қилган Буш Руминия Нато ва янги Россия ўртасида рамзий кўприк бўлиши мумкинлигига ишора қилди. "Руминлар таҳликали онларда Нато ва АҚШ ҳарбий ëрдамиига умид қила оладилар." Деб ҳитоб қилди Жорж Буш олқишлардан ларзага келган майдондаги минбардан туриб. Шанба куни АҚШ Президенти европадан ўз ватанига қараб учиб кетди аммо газеталардаги сафар якунларига оид мунозаралар тугагани йўқ. Америкада чоп қилинадиган ҳафталик "Тайм" газетаси Болтиқ бўйи давлатларининг Натога киришдан нима муддаоси борлигини таҳлил қилади. Ҳафталикда Болтиқ бўйи давлатлари учун НАТОга азолик бу биринчидан руҳий кўтаринкиликга сабаб бўлса, иккинчидан молиявий ҳарактерга эгадир. Литва НАТО келишуви доирасида жами баҳоси 31 миллион доллар бўлган ракета зенит тизилмасига эга бўлади. Ҳўш бу тизилма кимни кимдан ҳимоя қилади? Деган саволга ўртага чиқар экан, Болтиқбўйи жумҳуриятлари аҳолиси Россия тарафга қараб асосий душман сифатида ишорат қилмоқда деб ëзади "Тайм"ҳафталиги.
XS
SM
MD
LG