Линклар

Филиппинда йўловчи автобуси ҳалокатга учрагани оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди.


Катта тезликда кетаётган автобус тормоз тизимидаги носозлик туфайли жарга қулаб тушди. Ҳалокат рўй берган жойда қутқарувчилар жасадларни қидириш ишларини давом эттирмоқда. Автоҳалокат мамлакат пойтахти Маниладан 185 чақирим жанубда рўй берди. Филиппининг чекка вилоятларидаги жамоатчилик транспорт тизимида эски автобуслар ҳизмат кўрсатаётгани боис бу каби ҳалокатлар тез-тез учраб туради.
XS
SM
MD
LG