Линклар

logo-print

БМТнинг КИЙНОКЛАРГА КАРШИ КЎМИТА ИНСПЕКТОРИ УЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ


Кўмита инспектори Тео ван Бовен бир неча кун давомида Ўзбекистондаги камокхоналарга бориб, у ердаги вазият билан танишади, маҳаллий инсон ҳукуклари ҳимоячилари ва қийноклар курбонлари билан учрашади. Маълумотларга кура, БМТ инспекторининг Жаслық камокхонасига ҳам бориши кутилмокда.
Узбекистон БМТнинг қийнокларга карши конвенциясига 1995 йили қўл қўйган. Лекин шу пайтгача ушбу қўмита вакилларининг Узбекистонга келишларига монелик бор эди.
Ўзбекистондаги "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Отаназар Ориповнинг Озодлик радиосига айтишича, БМТнинг қийноқлар бўйича вакили Ўзбекистонга боргани мамлакатда ушбу муаммо борлиги эътироф этилаëтганини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG