Линклар

logo-print

Чеченистон пойтаҳти Грознийда бугун россиялик олти ҳарбий хизматчи ўлдирилди, 11 аскар жароҳатланди.


Озодлик радиоси мухбирининг хабарига кўра, рус аскарларидан икки нафари шаҳар бозорида отиб ўлдирилган. Хужум қилганлар воқеа юз берган жойдан қочиб улгуришган.


Россия армиясида жанговар вазифани бажариш билан боғлиқ бўлмаган инцидентлар туфайли ҳар йили икки минг нафардан зиёд аскар ҳалок бўлади.

Россиядаги Аскарлар оналари қўмиталари уюшмаси раҳбари Валентина Мельникова бу ҳақда бугун Москвада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида хабар берди.

Қанча аскар нобуд бўлганлиги тўғрисидаги аниқ маълумотлар аниқ эмас, чунки улар сир сақланади, деди Мельникова.
XS
SM
MD
LG