Линклар

Бугун Хаагада 75 мамлакат вакиллари баллистик ракеталар тарқалишининг олдини олиш бўйича чорлар тўғрисидаги келишувни имзолайдилар.


Мазкур ҳужжат халқаро шартнома эмас, у баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш ва уларни синашни таъқиқламайди. Келишувни имзолаган давлатлар бундай қуроллар устида қандай иш олиб борилаётгани ҳамда уларни синаш муддатлари тўғрисида бир-бирига ҳар йили маълумот бериб турадилар.

Ҳужжатни 75 мамлакат вакиллари, жумладан АҚШ, Россия, Европа Иттифоқига кирувчи 15 давлат ва Ливия имзолаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG