Линклар

Европа Иттифоқи мамлакатлари бугун Брюсселда Белоруссия президенти ҳамда олий даражали етти белорус амалдорининг Иттифоқ мамлакатлари ҳудудига киришини таъқиқловчи қарорни амалга оширишнинг конкрет чораларини муҳокама қилмоқдалар.


Бундай қарор Белоруссияда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлиги ҳамда мамлакатдан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти барча вакилларининг чиқариб юборилганликлари туфайли ўтган ҳафтада қабул қилинган эди.

Ўтган ҳафтада Чехия расмийлари ҳам, НАТО саммити ишида қатнашиш учун Прагага келмоқчи бўлган Белоруссия президенти Лукашенкога, кириш визаси бермагандилар.
XS
SM
MD
LG