Линклар

logo-print

БМТнинг 17 мутахассисдан иборат ҳарбий назоратчилар гуруҳи бугун Бағдодга етиб келди.


Инспекторлар Ироқдаги объектларни текшириш юзасидан ўз фаолиятларини чоршанба куни бошлайдилар. Бугун етиб келган гуруҳ - биринчи гуруҳдир. Ҳаммаси бўлиб эса, Ироққа 300га яқин ҳарбий инспектор келиши режалаштирилган.
БМТ Хавфсизлик кенгаши яқинда қабул қилган резолюцияга биноан ҳарбий назоратчиларга берилган ваколатлар доираси ниҳоятда кенгдир. Инспекторлар Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари бор-йўқлигини текширадилар.
Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабрий БМТ Бош котибига йўллаган кечаги мактубида, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироқни қуролсизлантириш бўйича охирги резолюцияси Ироққа қарши ҳарбий амалиётлар бошлаш учун АҚШга бир баҳона бўлиб хизмат қилиши мумкин, деган.
XS
SM
MD
LG