Линклар

Туркманбоши ҳаëтига суиқасд

  • Абдулла Искандар

Туркманбошининг азиз жонига қилинган суиқасд жаҳон оммавий аҳборот воситалари диққат марказида қолмоқда. Дунëнинг турли тилларида янграëтган ҳабарларда Сапармуод Ниëзов исми турлича талаффуз қилинар экан, сиëсатшунослар бу ҳодисани ҳам турлича шарҳлашмоқда.

Аввалига бўлган воқеанинг қисқача тариҳини эсласак. Суиқасд ҳодисаси Итар- ТАСС аҳборотида шундай ифодаланади.
"Туркманистонда Президент Сапармурод Ниëзов ҳаëтига суиқасд уюштирилган. Ниëзов бу суиқасддан омон қолган. Ҳукумат доираларига яқин манбанинг ҳабарига ўра президент кортежи эрталаб чорраҳада автоматдан ўққа тутилган. Автоматчилар Камаз юк машинаси ичида бўлишган."
Ниëзов эътирофига кўра машиналар бир эмас учта бўлган экан.
"Соат эрталабки 7 да мен ўтаëтган катта йўлни микрорайон тарафдан катта тезликда чиққан Kамаз машинаси тўсиб қўйди. Мен тушган машина ўтишга улгурди. Менинг ортимдан келаëтган ДАН машинаси ва яна бир автомобил Камаз ортида қолишди. Камаз ëнида яна бир БМВ енгил автомобили ва Газел автомобили бўлган. Ҳавфсизлик ҳизмати ҳодими яраланган, ҳозир у касалҳонада ëтибди".
Ниëзов суиқасдда ташкилотчилари фойдаланган автомобиллар собиқ қишлоқ ҳўжалик вазири ҳозир Швецияда истиқомат қилаëтган Сапар Иқлимовга тегишли эканини таъкидлади.
Туркманбоши тарафидан айбланаëтган Иқлимов ҳозир Стокголмда яшамоқда. Биз телефон орқали бу айбномага унинг муносабатини ўргандик. "Мени ҳеч айтадиган гапим йўқ. Mана 8 йилдан бери ҳорижда яшаяпман. Туркманбоши бемалол юраверсин На мен ва на менинг оилам уни жонини олишни ўз олдига мақсад қилмаган. Туркманбошининг жони ўзига буюрсин. У фақат бизни тинч қўйса бас. Биз чумолига озор берган одамлар эмасмиз."
Туркман муҳолифати тарқатган маълумотга кўра суиқасд ҳодисасидан кейин собиқ қишлоқ ҳўжалик вазири Иқлимовнинг Туркманистондаги барча қариндошлари қамоққа олинган. "Ниëзов энди ҳотин-ҳалаж ва гўдакларга қарши кураш бошлади" дея гапиради Сапар Иқлимов.
Ҳақиқат турли фикрлар тўқнашувидангина қарор топади дейишади. Шундан келиб чиқиб бу суиқасд борасидаги ҳар хил фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. "Бу суиқасд муҳолифатчилар билан ҳисоб -китоб қилиш учун ташкил қилинган саҳна асаридан бошқа нарса эмас. "деб ëзади "Правда "газетаси." Суиқасд ҳойнаҳой собиқ миллий ҳавфсизлик ҳизмати ҳодимлари тарафидан ташкил қилинган бўлса керак" дея такидланади "Немис тўлқини" ҳабарида. Рига шаҳрида яшовчи муҳолифат вакили Ҳудойберди Ўрозов " суиқасдни президентнинг ўзи ташкил қилган бўлса керак" деган фикрни билдиради. "Автоматдан катта тезликда кетаëтган зирҳли машинани ўққа тутиш бу рогаткадан тош отган билан баробардир. Менимча суиқасд бошидан то оҳиригача Туркманбоши тарафидан ишлаб чиқарилган жайдари спектаклдан бошқа нарса эмас."
Аммо нима бўлганда ҳам суқасд уюштиришда айбланиб 16 нафар фуқаро қамоққа олинган. Бу ҳакдаги маълумот Туркманистон ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳалқаро аҳборот бўлими раҳбари Сердар Дурдиев тарафидан тасдиқланди. Сердар Дурдиев суиқасдда Сапар Иклимов, Борис Шиҳмурадов, Ҳудойберди Ўразов ва Туркманистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Ҳанамовлар иштирок этганини таъкидлади. Ҳукумат мулозими Сардар Дурдиев шунингдек суқасдда
Россия ҳукуматидаги юқори лавозимли шаҳсларнинг ҳам қўли борлигини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG